Қоронғи режим
Image
Logo

1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

Динимизда бола ҳуқуқлари.

  Биламизки юртимизда 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Бола ҳуқуқларига илк бора эътибор қаратган ва уларни ҳимоя қилишга буюрган дин айнан Исломдир.

“Бола ҳуқуқи” тушунчасини ҳам биринчи бўлиб Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллаганлар. На юнон-рим цивилизациясида, на Ғарбда яқин-яқингача бола ҳуқуқлари ҳақида сўз ҳам бўлмаган. Ғарбда XIX асрда 8-12 ёшли жиноят содир этган бола ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди. XIX-XX асрларга келибгина болаларга нисбатан қонунчилик юмшатилиб, муайян ёшгача болаларга суд жазоси тайинланмаган.

  Муқаддас динимизда болалар ҳуқуқларга таъаллукли бўлган жуда кўплаб Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар келтирилган:

Динимиз болаларга таъминот олиш ҳуқуқини беради.

Фарзандларни озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой билан таъмин этиш отанинг муқаддас бурчидир. 

Ёш болаларнинг нафақаси отасининг зиммасидадир. Бу ҳақда шундай марҳамат қилинади: “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир…” (Бақара сураси 233-оят).

Фарзанднинг онасига нафақа бериш вожиб бўлганидан кейин боланинг ўзига ҳам нафақа бериш вожибдир.

Диниммиз болаларга таълим-тарбия олиш ҳуқуқини ҳам берган.

Ислом фарзандларга чиройли тарбия бериш, уларга дин арконларини ўргатиш лозимлигини уқтиради. Ҳар бир ота-онага солиҳ фарзанд тарбия қилгани учун юксак мартабаю ажр-савоблар ваъда қилинган.

 Хусусан, ҳадиси шарифда:

 «Кимнинг учта (бошқа бир ривоятда: иккита) қизи бўлиб, уларни тарбиялаб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши муқаррардир», дейилади. (Бухорий ривояти.)

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Фарзандларингизни ҳурматланглар ва уларнинг одобини гўзал қилинглар», дея марҳамат қилганлар.  (Ибн Можа ривояти.)

Яна Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ота ўз фарзандига чиройли тарбиядан яхшироқ мерос қолдиролмайди», дейилади.

(Термизий ривояти.)

Аллоҳ таоло фарзандларимизни кўзларимизнинг қувончи, юртиммизга, халқиммизга кўп манфаат етказадиган аҳли солиҳ фарзандлардан бўлишлигини насиб қилсин!

Ота-оналаримизга эса зурриётларига ана шундай  гўзал тарбия бера оладиган салоҳият,ғайрат-шижоат ато айласин!

 

Муродулла Аҳмедов,

Наманган тумани “Отавалихон”" жоме

масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг