Қоронғи режим
Image
Logo

Бағрикенглик олий фазийлат.

Бағрикенглик олий фазийлат.

Маълумки халқимиз азал азалдан, ўзини бағри кенглиги, меҳмондўстлиги, ширин сўзлиги билан дунё аҳлини махлиё қилиб келади. Юртимизда 130 дан ортиқ миллат бўлиши баробарида, барча миллат аҳиллари бир-бирларини урф-одатларини, анъаналарини, динларини ва қадриятларини хурмат қилиб ахил иноқ бўлиб яшаб келмоқда.

Азалий қадриятимиз бўлган, дийни бағри кенглигимизни, миллатлар аро тотувлигимизни асраш, бу хайрли одатларимизни келажак афлодларга ҳам етказиш, ўргатиш барчамиз учун жуда катта савобли иш хисобланади. Шундоқ бўлсада, бошқа дин вакилларига нисбатан адоват қўзғатадиган фикирлар тарқатиш, уларни  эътиқодларига тоқатсизлик, ҳаммани ўзидек фикрлашга мажбур қилишга уринишлар ҳам йўқ эмас. Вахоланки мусулмон киши ўзининг фикри бўлиши билан бир қаторда, бошқаларнинг фикрига ҳам хурмат билан ёндошиши лозим.

 Пайғамбаримиз аълайхиссалом: “Ким бир аҳдлашган (ғайридин) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол қилса, ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага буюрса, ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, Қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан”. деб мархамат қиладилар. (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Баъзи тоифалар ҳалқимизни ананаларига, дийни бағри кенглигимизга зид равишда ўз диндошларини қандайдир камчилигини топиб кофирга чиқариб, тажоввуз қилишга ҳам ўтмоқдалар.

Пайғамбаримиз алайхиссалом: “Ким аҳли зиммадан бир кишини ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Албатта, унинг ҳиди етмиш йиллик масофадан келиб туради”.  деб мархамат қиладилар (Имом Бухорий ривояти).

Мусулмон киши ўзига ўхшаган мусулмон бўлсин ёки бошқа дин вакили бўлсин, уни кофирга чиқариб, уни молини, жонини ўзига халол қилиб олиши, Ислом таълимотига умуман зид ишдир.Хозирги телефон, техника асрида бошқа инсонларни айблаш, фитналар тарқатиш, раҳбарларни, ўзига ҳам фикр бўлмаган барчани, кофирликда айблаш баъзи тоифалар учун кунлик вазифага айланиб қолган.

Машҳур саҳобий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоху анҳудан бу масала борасида сўралди: “Гуноҳлардан бирортасини куфр, ширк ёки нифоқ деб билармидинглар? У зот: “Аллоҳ сақласин! Биз гуноҳ қилган кишини гунохкор мўмин, деб биламиз”, дедилар. (Мажмаъуз завоид ва манбаъул фавоид китоби).

Аллоҳ таоло барчамизни солиҳ бандаларидан қилсин! Қариндошлик ҳақларига риоя қиладиган, диндошларию бошқа дин вакилларига бағри кенг бўлишимизга муваффақ айласин.

 

 Камолиддин Исақов,
Наманган тумани Бешкапа жоме
масжиди  имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг